Январ 17, 2024 12:43 Asia/Tashkent
  • БАА Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилмоқчи
    БАА Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилмоқчи

Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.

ЎзА га таяниб Кун сайтининг хабар қилишича, 2024 йил 16 январ куни БАА Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди. 

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.

Ҳукуматлараро ҳамкорлик протоколи Ўзбекистоннинг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси А.Оққулов ва БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул томонидан имзоланди.

Ҳужжат расман 2024 йил 16 февралдан кучга киради.

Имзоланган ҳужжат Ўзбекистон фуқаролари учун виза расмийлаштирмасдан бориладиган мамлакатлар сонини 29 тага етказиб, Ўзбекистонни Global Passport Power рейтингида 71-ўринга кўтаради.

Ёрлиқ