Ўзбекистон республикаси Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади
(last modified Tue, 23 Jan 2024 07:37:15 GMT )
Январ 23, 2024 12:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон республикаси Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади
    Ўзбекистон республикаси Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади

2027-2029 йилларда Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади.

2024 йилнинг 19-20 январь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация Уганда пойтахти Кампала шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммитида иштирок этган.

Аниқ сайтининг хабар қилишичва, учрашувда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган, шунингдек, глобал миқёсда тинчлик ва барқарорлик ҳамда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашда Қўшилмаслик ҳаракатнинг мавжуд салоҳиятидан фойдаланиш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.

Ўзбекистон делегацияси 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракати раислигига Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлаганликлари учун Ҳаракатнинг барча аъзоларига миннатдорлик билдириб, иштирокчиларни Ўзбекистонда жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берган.

, Қўшилмаслик ҳаракати совуқ уруш йилларида АҚШ ёки СССР таъсирига қарши туриш мақсадида, 1961 йил сентябрида Белграддаги конференцияда тузилган. Унинг таркибига НАТОга ёки Варшава келишувига аъзо бўлишни истамаган давлатлар — жумладан, Югославия, Ҳиндистон ва Миср каби йирик давлатлар кирган. Ҳозирда Қўшилмаслик ҳаракати ҳарбий блокларга киришни истамаган 120 давлатни ўзида бирлаштиради, 17 давлат ва 10та халқаро ташкилот кузатувчи мақомига эга ҳисобланади.