Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси: Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши тезлашиши мумкин
(last modified Sat, 10 Feb 2024 09:32:29 GMT )
феврал 10, 2024 14:32 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси: Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши тезлашиши мумкин
    Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси: Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши тезлашиши мумкин

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га тўлиқ аъзо сифатида қўшилиш жараёни яқин келажакда тезлашиши мумкинлигини истисно қилмади.

Россиянинг  Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов  ўз сўзларида қуйидагича деди:  “Сўнгги пайтларда ЕОИИ ва Ўзбекистон тузилмалари ўртасида ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда. У, Ўзбекистондаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ташкилотга тўлиқ аъзо бўлиш учун қонуний ислоҳотлар лойиҳалари ва бошқа жараёнларни ишлаб чиқмоқда. Ўйлайманки, яқин келажакда бу масала ҳам тезлашади".

Спутник сайтига кўра  Мальгинов  сўзларининг бошқа қисмида,  Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида ЖСТга аъзо бўлиш масаласини ҳам муҳокама қилаётганини қўшимча қилди.

"Бу ерда ЖСТга ҳам, Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига ҳам қўшилиш келишиб олиш керак. Бу мақсад ҳали ҳам кун тартибимизда", - дея қўшимча қилди элчи.