феврал 20, 2024 12:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Россия Саноат ва савдо вазирини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти Россия Саноат ва савдо вазирини қабул қилди

Кеча Ўзбекистон президенти Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари — Саноат ва савдо вазири, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Қалампир сайтининг Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, музокаралар аввалида ҳукумат раиси ўринбосари Денис Мантуров давлат раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 5–7 октябрь кунлари Россияга расмий ташрифи якунида савдо-иқтисодий ҳамкорлик  бўйича эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.

Ўзбекистон президенти ва Россия саноат вазири учрашувида икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми ўтган йил якунларига кўра 6,6 фоизга ошгани мамнуният билан қайд этилган. Саноат, энергетика, транспорт, металлургия, кимё, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2023 йилда бўлиб ўтган ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, ҳудудлар, таълим ва тиббиёт форумларининг самарали натижалари юксак баҳоланган.

Ўзаро савдонинг ўсиш суръатларини давом эттириш, кооперация лойиҳаларини, шу жумладан жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида учинчи бор ўтказиладиган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси негизида янада илгари суриш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Ёрлиқ