феврал 22, 2024 12:53 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
    Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди

Россиянинг Қозон шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг учрашди.

Ўзбекистон ва Россия президентлари суҳбатида, икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, ўтган йил 5-7 октябрь кунлари Москва шаҳрида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, давлат раҳбарлари транспорт йўлакларини биргаликда ривожлантириш, темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди. Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак халқаро тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

2023 йилда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, ҳудудлар, таълим, тиббиёт форумлари, қатор бошқа ишбилармонлик ва маданият тадбирларининг самарали натижалари юксак баҳоланди.

"Товар айирбошлашнинг ижобий суръати сақланиб қолмоқда. Саноат, энергетика, транспорт, кимё, фармацевтика ва бошқа тармоқлардаги лойиҳалар фаол босқичга кирган. Ҳудудлар ўртасидаги кооперация алоқаларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозонда “Келажак ўйинлари” биринчи халқаро мультиспорт мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

У шунингдек 2026 йилги “Келажак ўйинлари”ни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди.

“Қозон Экспо” халқаро кўргазмалар маркази

 

“Қозон Экспо” халқаро кўргазмалар марказида бўлиб ўтган тадбирда Россия президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва бошқа хорижий меҳмонлар ҳам қатнашди.

Ёрлиқ