март 02, 2024 18:02 Asia/Tashkent
  • Туркияда Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари учрашдилар
    Туркияда Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари учрашдилар

Учинчи Анталия Дипломатик форуми доирасида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашув ўтказди

Спутник сайтига кўра,  Саидов ва Лавров  Россия ва Ўзбекистон муносабатларининг айрим долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги томонларни қизиқтирган қатор масалалар, жумладан, МДҲ ва ШҲТдаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

Сергей Лавров ва Бахтиёр Саидов икки давлат раҳбарларининг келишувларига мувофиқ Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг юқори динамикасини таъминлашга содиқ эканликларини тасдиқладилар.

Маълумот учун, 1-3 март кунлари Анталия Дипломатик форуми ўтказилмоқда.

Ёрлиқ