март 05, 2024 12:28 Asia/Tashkent
  • Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ITFC икки траншда Ўзбекистонга 100 миллион доллар ажратади
    Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ITFC икки траншда Ўзбекистонга 100 миллион доллар ажратади

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ўртасидан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида 100 млн долларлик «Мурабаҳа» молиялаштириш битимини ва агентлик келишуви имзоланди.

Газета сайтининг хабар қилишича, маблағ озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 24 ойгача бўлган муддатга ажратилади.

4 март куни Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ITFC ўртасида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида 100 млн доллар миқдоридаги «Мурабаҳа» молиялаштириш битими ва агентлик келишуви имзоланди, дея маълум қилди вазирлик матбуот хизмати.

Битим Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

«Маблағ 24 ойгача бўлган муддатга қулай шартларда икки траншда ажратилади. Ушбу маблағлар Ўзбекистон аҳолисининг эҳтиёжларини қондириш, мамлакат аграр секторининг барқарорлиги ва ривожланишини қўллаб-қувватлашга имкон беради», — дейилади хабарда.

ITFC ҳақида

Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) Ислом тараққиёт банкининг асосий институти бўлиб, унинг вазифаси Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий ўсиш ва савдони ривожлантиришни рағбатлантиришдан иборат.

 

Ёрлиқ