Ўзбекистон Инсон тараққиёти индексида 106-ўринда
(last modified Sun, 17 Mar 2024 13:00:14 GMT )
март 17, 2024 18:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Инсон тараққиёти индексида 106-ўринда
    Ўзбекистон Инсон тараққиёти индексида 106-ўринда

Ўзбекистон инсон тараққиёти индекси юқори бўлган мамлакатлар тоифасида қолиб БМТнинг янги Инсон тараққиёти индексида бир поғона пастлаб, 193 та мамлакат ичида 106-ўринни олди.

Газета сайтининг хабар қилишича, БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) томонидан тайёрланган Инсон тараққиёти индексида ( Ўзбекистон дунёнинг 193 мамлакати ва ҳудуди орасида 106-ўринни эгаллади. Индекс 2022 йилги маълумотларни тақдим этади. Мамлакат 2021 йилга нисбатан бир поғонага тушган.

Мамлакатлар инсон тараққиётининг учта асосий кўрсаткичи бўйича баҳоланди — умр кўриш давомийлиги, кутилаётган ва амалдаги таълим давомийлиги ҳамда аҳоли жон бошига сотиб олиш қобилияти паритети бўйича ялпи миллий даромад кўрсаткичи.

Ўртача умр кўриш давомийлиги 71,7 йил бўлган ўзбекистонликлар 12 йил ўқийди, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи даромад эса 8056 долларни ташкил қилади.

Ўзбекистоннинг Инсон тараққиёти индекси 2022 йилда 0,727 ни (максимал кўрсаткич — 1,000) ташкил этди. Мамлакат инсонпарварлик индекси юқори бўлган давлатлар тоифасига кирди. Рейтингда Ўзбекистон Миср ва Вьетнам ўртасида жойлашган.

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон индексда 67, Туркманистон 94, Қирғизистон 117 ва Тожикистон 126-ўринни эгаллади.

Индекс етакчиси 0,967 кўрсаткич билан Швейцария бўлди. Ундан кейин Норвегия ва Исландия жойлашди. Кучли бешликка Гонконг ва Дания ҳам кирди.