Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i92612-Ўзбекистон_ва_Россия_ташқи_ишлар_вазирликлари_ўртасида_сиёсий_маслаҳатлашувлар_ўтказилди
Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди
(last modified 2024-04-27T09:26:28+00:00 )
апрел 27, 2024 12:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди
    Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди

Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматига таяниб, Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Россия  делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ва Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин бошчилик қилди.

Учрашувда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Аввал эришилган келишувлар ижроси ва турли даражаларда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали батафсил кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Россиянинг халқаро ҳамда минтақавий институтлар доирасидаги мулоқотни давом эттириши қайд этилди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.