май 29, 2024 11:31 Asia/Tashkent
  • Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади
    Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади

Таиланд 1 июндан мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар сонини 57 дан 93 тага оширмоқда, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Газета сайтининг хабар қилишича 1 июндан Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилмоқчи.

Хабарга кўра, 28 май куни Таиланд Вазирлар Маҳкамаси кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш учун бир қатор янги виза имтиёзларини тасдиқлади.

Жумладан, визасиз режим, талабалар учун узоқроқ қолиш имконияти ва нафақахўрлар учун мажбурий тиббий суғурта даражасини пасайтириш бунга мисолдир.

Ҳукумат вакили Чай Вачаронкенинг сўзларига кўра, визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар сони 57 дан 93 тага кўпаяди. 36 та янги давлат қаторига Албания, Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш, Панама, Руминия, Шри-Ланка ва Ўзбекистон киради.

Аввалги тартибда Ўзбекистон фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.

Ёрлиқ