Ўзбекистон республикасининг давлат қарзи 35 млрд долларга яқнлашди
(last modified Sat, 01 Jun 2024 07:34:55 GMT )
июн 01, 2024 12:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон республикасининг давлат қарзи 35 млрд долларга яқинлашди
    Ўзбекистон республикасининг давлат қарзи 35 млрд долларга яқинлашди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 2024 йил 1 январь ҳолатига 34,9 млрд АҚШ долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 38,4 фоизни ташкил этдию

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳисоботига таяниб Қалампир сайтинг хабар қилишича, Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 2024 йил 1 январь ҳолатига 34,9 млрд АҚШ долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 38,4 фоизни ташкил этди. 

Ўзбекистон давлат ташқи қарзи – 29,6 млрд АҚШ доллари, давлат ички қарзи – 5,3 млрд АҚШ долларини ташкил этади.

Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари Жаҳон банки – 6,6 миллиард доллар, Осиё тараққиёт банки – 6,4 миллиард доллар ва халқаро инвесторлар – 3,4 миллиард доллар бўлди. 

Ўтган йил давомида ҳам  Ўзбекистон 2020 йилда чиқарилган 2 триллион сўмлик уч йиллик халқаро облигацияларни тўлаган. Ҳисоботда, шунингдек, мамлакат ташқи қарзларининг 71,4 фоизи долларда, 6,9 фоизи сўмда, 6,2 фоизи япон иенасида экани қайд этилган.