июн 04, 2024 17:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Бош вазири ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари мажлисида қатнашди
    Ўзбекистон Бош вазири ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари мажлисида қатнашди

Бугун Беларуснинг Несвиж шаҳрида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам бу мажлисда иштирок этди.

Кун сайтига кўра, Арипов ўз нутқида “яшил” коридор тизимларини кенгайтириш, қўшма агросаноат кластерлари ва логистика марказларини ташкил этиш, “яшил” ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этишда умумий ёндашувлар ва яқин ҳамкорликни ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратган.

Эслатиб ўтамиз, ЕОИИ – Россия, Беларус, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзолигидаги минтақавий иқтисодий интеграция ташкилоти ҳисобланади. Ўзбекистон 2020 йил 11 декабрда Куба билан бирга ташкилотда кузатувчи мақомини олган. ЕОИИда, шунингдек, Молдова ҳам кузатувчи давлат ҳисобланади.

Ёрлиқ