Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Туркияга борди
(last modified Thu, 06 Jun 2024 07:17:10 GMT )
июн 06, 2024 12:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Туркияга борди
    Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Туркияга борди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Туркияга расмий ташриф билан борди.

Туркия пойтахтининг “Эсонбуға” аэропортида давлат раҳбарини Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Кун сайтининг хабар қилишича,  бугун Ўзбекистон ва Туркия  мамлакат етакчилари раислигида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Музокаралар доирасида Ўзбекистон ва Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.

Ташриф дастурига мувофиқ, илк бор икки мамлакат етакчи корхоналари ва компаниялари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказилиши ҳам режалаштирилган.