Ўзбекистон БМТ Инсоният тараққиёти индексида 116-ўринни эгаллади
(last modified Tue, 26 Jul 2016 07:01:26 GMT )
июл 26, 2016 12:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон БМТ Инсоният тараққиёти индексида 116-ўринни эгаллади

Ўзбекистон БМТ Инсоният тараққиёти индексида 116-ўринни эгаллади

Ўзбекистон БМТ Инсоният тараққиёти индексида 116-ўринни эгаллади, деяхабар бермоқда UzDaily.

БМТ тараққиёт дастури ҳар йили ушбу индексни тузиб чиқади. Янги инсоният тараққиёти индексига кўра, Ўзбекистон 116-ўринни эгаллади. Мамлакатда инсоният тараққиёти индекси 0,661 ни ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон инсоният тараққиёти ўрта даражада бўлган мамлакатлар гуруҳига киради.

Экспертлар мамлакатларни кутилаётган умр узоқлиги (Ўзбекистонда у 68,2 ёшни ташкил этади); ўқишга сарфланган йилларнинг ўртачаси (10 йил), таълим давомийлиги (11,5 йил); ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига нисбати (5,227 минг доллар) орқали баҳолайди.

Норвегия индексда биринчи ўринни эгаллади. Ундаги бешликдан, шунингдек, Австралия, Швейцария, Нидерландия ва Қўшма Штатлар жой олди.