Ўзбекистонда биринчи марта жимлик куни эълон қилинди
(last modified Sat, 03 Dec 2016 09:52:30 GMT )
декабр 03, 2016 14:52 Asia/Tashkent
  • Сайлов тўғрисидаги қонунга
    Сайлов тўғрисидаги қонунга

Ўзбекистонда президент сайловидан олдин илк маротаба жимлик куни ўтказилмоқда - Сайлов тўғрисидаги қонунга тегишли тузатишлар 2015-йилда киритилган бўлиб, бунда ҳар қандай ташвиқот фаолиятини олиб бориш қатъий таъқиқланган

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистонда жимлик куни эълон қилинди — бу президент сайловидан бир кун олдин ўтказиладиган кундир.

Бу кунда олиб борилган ҳар қандай ташвиқот фаолияти ноқонуний ҳисобланади. Ҳеч бир номзод ўз манфаати йўлида бу кунда ташвиқот ишларини олиб бориши мумкин эмас. Акс ҳолда, бу ҳаракатлар жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ташвиқотнинг ҳар қандай тури таъқиқ остига олинган: жимлик кунида телевидение орқали сайловолди роликлари намойиш этилмайди, газета ва варақалар тарқатилмайди, сайловчилар билан учрашувлар ёки номзодлар ўртасида дебатлар ўтказилмайди. Жимлик куни тўғрисидаги низомни бузганлик учун энг кам иш ҳақининг 7дан 10 бараваригача жарима белгиланган.Жимлик куни ҳар бир сайловчини психологик босимдан озод этиш ва сайлаш эркинлигини таъминлаш учун ўтказилади. Сайлов куни Тошкентда жамоат транспортлари бепул хизмат кўрсатади, шунингдек, сайлов учаскасига қадар такси хизматидан фойдаланган ҳолда ҳам бепул етиб олиш мумкин. Талабалар сайлов муносабати билан 1-5 декабр саналарида таътилга юборилди.

Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган президент сайловларини 80 минг нафар маҳаллий ва 600га яқин халқаро кузатувчилар кузатадилар.Ўзбекистондаги президент сайловлари турли мамлакатлардан ташриф буюрган 1,3 минг нафар журналистлар томонидан ёритилади

Республика МСКга кўра, мамлакатдаги барча сайловчиларга ўз фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун тенг имконият ва шароитлар барпо этиш мақсадида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилган. Хусусан, имконияти чекланганлар, ногиронлар учун махсус чоралар белгиланган. Кўзи ожиз сайловчилар учун биринчи марта Брайл алифбосида сайлов бюллетенлари нашр қилинган. Ҳар бир сайлов участкасида ногиронлар аравачасига мўлжалланган алоҳида ўрин ажратилган.

 

 

Ёрлиқ