Сурия армияси ва халқ кучларининг Ҳалаб шимолидаги ғалабалари
июл 26, 2016 20:49 Asia/Tashkent
Сурия армияси ва халқ кучлари Ҳалаб шимолидаги фронтда террористларга қарши тўқнашувларда бу минтақада кўплаб ютуқларга эришди.
Ливаннинг ал-Аҳд ахборот марказининг хабарига кўра, Сурия армияси ва халқ кучлари Ҳалаб шимолидаги Кастилло минтақасини эгаллаб, бу магистрални террористлар ўтиб-қайтиши учун тўсдилар.
Мазкур амалиётда ўнлаб террорист ўлдирилди.
Ҳалаб шимолида жойлашган Кастилло магистралининг армия кучлари томонидан эгалланиши билан Ҳалаб шимолидаги Туркия чегарасидаги террористлар билан ягона асосий йўл ёпилди ва террористлар осонлик билан қўршовга олиниши мумкин.