Сурияда содир этилган террорчилик портлашда қурбон бўлганлар сони кўпаймоқда
(last modified Wed, 27 Jul 2016 12:46:59 GMT )
июл 27, 2016 17:46 Asia/Tashkent
  • Сурияда содир этилган террорчилик портлашда қурбон бўлганлар сони кўпаймоқда

Сурияда содир этилган террорчилик портлашда қурбон бўлганлар сони кўпаймоқда

Суриянинг шимолий шарқидаги Қамшалий шаҳрида содир этилган террорчилик портлашда қурбон бўлганлар сони кўпаймоқда. Скай Ньюз арабий ахборот тармоғининг хабар қилишича, бугун чоршанба куни эрталаб Курдлар яшайдиган Қамшалий шаҳрининг ғарбидаги Курд кучлари қароргоҳининг яқинида амалга оширилган террорчилик ҳаракати ортидан 44 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва 170 нафар киши эса оғир тан жароҳати олишди. ИШИД террорчилик гуруҳи ушбу портлаш ҳодисасининг масъулиятини ўз зиммасига олди. Шу билан бирга, айни пайтда террорчи гуруҳлар Ҳалаб шарқидаги тоннел ва ер ости акопларида яширинишмоқда. Сурия армияси айни дамда террорчиларни ушбу мамлакатдан қувиб ҳайдаш мақсадида ва уларнинг Туркия чегараларидан кириб келишларига тўсқинлик қилиш учун ўз ҳужумларини янада кучайтиришди.