Жаҳон ташкилотлари Баҳрайн шиаларининг руҳонийси шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилишди
Жаҳон ташкилотлари Баҳрайн шиаларининг руҳонийси шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилишди
Жаҳон уюшмалар ва ташкилотлари Баҳрайн шиаларининг юқори мартабали руҳонийси шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилишди. Эрон телерадиокомпаниясининг Ливан ал-Уҳд ахборот тармоғига таяниб хабар қилишича, дунёнинг беш қитъасидан 90 дан ортиқ ташкилот, анжуман ва жамиятлар ўз баёнотларини нашр этиш билан, Баҳрайнда Ол Халифа режими томонидан шайх Ийсо Қосемга ва шиа мазҳабининг издошларига нисбатан ҳар қандай босим ўтказиш ва тажовуз қилиш ҳамда ҳурматсизлик ҳаракатларини кескин қоралашди. Бугун чоршанба куни Баҳрайн жиноят ишлари бўйича суди шайх Ийсо Қосемни шиа мазҳабидагиларнинг ўзига хос диний вожиб бўлган йиғинини ўтказганлиги сабабли унга нисбатан суд терговини бошлаши хабар қилинган эди. Ол Халифа режими томонидан шайх Ийсо Қосемнинг фуқаролиги бекор қилинганидан кейин бир ойдан буён, Баҳрайн шиалари дарғазаб бўлишган. Лекин ушбу Баҳрайнлик машҳур руҳоний устидан суд ишлари олиб борилиши эълон қилинганидан сўнг, шиалар янада безовта бўлишди ва ғазабланиш ҳаракатлари янада авж олди.