БМТ Хавфсизлик кенгаши Сионистик режимга Фаластин ҳудудида аҳоли пунктлари қуришни тақиқлади
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i11533-БМТ_Хавфсизлик_кенгаши_Сионистик_режимга_Фаластин_ҳудудида_аҳоли_пунктлари_қуришни_тақиқлади
БМТ Хавфсизлик кенгаши Сионистик режимга Фаластин ҳудудида аҳоли пунктлари қуришни тақиқлади
(last modified 2018-08-22T17:48:58+00:00 )
декабр 24, 2016 17:52 Asia/Tashkent
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Сионистик режимга Фаластин ҳудудида аҳоли пунктлари қуришни тақиқлади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сионистик режимга Фаластин ҳудудида аҳоли пунктлари қуришни тақиқлади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сионистик режимдан Фаластин ҳудудида аҳоли пунктлари қуришни тўхтатиш талаб қилинган резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда Ирна ахборот агентлиги маълум қилди. Ушбу БМТ хавфсизлик кенгашининг мазкур резолюциясига биноан, Сионистик режимга ишғол этилган Фаластиннинг барча ҳудудларида жумладан Қуддуси шарифда ҳам шаҳарчалар қуриш каби фаолиятларини зудлик билан тўхтатиш мажбурияти юклатилган. 

Ҳужжат матнида томонлар фуқаролик шахсларига нисбатан зўравонлик ҳаракатлари амалга оширилишининг олдини олишга қаратилган қадамларни қабул қилишлари ва якуний мақом борасидаги масалалар бўйича "ишонч берувчи музокаралар"ни бошлаш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари лозимлиги айтилган.

Қайд этиш жоизки, АҚШнинг ҳозирги маъмурияти овоз бериш чоғида бетараф қолган ва ўзининг вето ҳуқуқидан фойдаланмаган.  

Маълум қилинишича, 2334-сонли резолюциянинг қабул қилинишига Хавфсизлик кенгашининг 14 аъзоси овоз берган.