Дамашқ атрофидаги минтақа террористлардан тозаланди
Сурия армияси Шарқий Ғута минтақасида жойлашган Ҳуш ал-фора шаҳарчаси томон муҳим олға силжиш билан бу шаҳарчани тамомила террористлардан озод этишга яқинлашди.
Ал-Олам телеканалининг хабарига кўра, Сурия армиясининг Шарқий Ғута минтақасида террористларга ҳужумлари ва тўқнашувларида Жайш ал-Шом номли террористик гуруҳнинг унсурларидан кўплаб киши ўлдирилди ва уларнинг бир миқдор тунеллари кашф этилди.
Сурия армиясининг Ҳуш ал-фора шаҳарчаси томон силжиш билан террористлар ўз кучидан айрилган ва тамомила мағлуб бўлиш арафасида турибди.
Ал-Олам телеканалининг Суриядаги мухбирининг сўзларига кўра, Шарқий Ғута минтақасида Сурия армияси айриш ва қуршовга олиш тактикасини қўлламоқда. Сурия армияси дастлаб, террористларнинг ўзаро алоқаларини узди ва сўнг кўзланган позициялар томон силжиш билан уни ўз тасарруфига киритади.