Январ 04, 2017 18:53 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими жаҳонда терроризмни кенгайтиришни кўзламоқда

Ливан мусулмонлар уламолари ассамблеяси бош котибига кўра, Саудия режими Исломий уммат бирдамлигини бузишга ва терроризмни кенгайтиришга ҳаракат қилади

Ливан мусулмонлар уламолари ассамблеяси бош котибига кўра, Саудия режими Исломий уммат бирдамлигини бузишга ва терроризмни кенгайтиришга ҳаракат қилади. Ливан ал-Минор телеканалининг чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Ливан мусулмонлари уламолари ассамблеяси бош котиби шайх Зуҳайр Жаъийд Бейрутда Арабистонлик машҳур руҳоний шайх Немр Боқер ан-Немрнинг шаҳид бўлганлигининг бир йил тўлганлиги муносабати билан ўтказилган маросимда шундай айтдики, Ол Сауднинг Нажд ва Ҳижоздаги жиноятлари минтақадаги ИШИД террорчилик гуруҳининг жиноятларидан кўра анча оғирдир. Шаҳид Немр Боқер ан-Немрнинг фарзанди Муҳаммад Немр ҳам ўзининг ушбу маросимга бағишланган видео мурожаатида шундай айтдики, золим ҳукмдорлар ҳақиқатга қарши курашолмайди. Баҳрайн инсон ҳуқуқлари марказининг аъзоси бўлмиш Боқер Дарвиш ҳам шаҳид Шай Немрнинг хотирасини абадий ёдга олишни таъкидлаб, ушбу арабистонлик машҳур руҳонийнинг шаҳид бўлишини халқаро ҳамжамият учун синов деб атади. 

Ёрлиқ