Олти нафар Саудия арабистони ҳарбийси ҳалок бўлди
(last modified Fri, 06 Jan 2017 13:16:02 GMT )
Январ 06, 2017 18:16 Asia/Tashkent
  • Олти нафар Саудия арабистони ҳарбийси ҳалок бўлди

Яман халқ комитети ва армиясининг артилерияси Арабистониннг Нажрон минтақасида жойлашган ал-Ҳузаро назорат ўтиш пунктида Арабистон армиясининг қўшма амалиёти базасини нишонга олди

Яманлик курашувчилар артилериясининг Арабистон ҳарбий кучларининг ушбу мамлакат жанубидаги Нажрон минтақасидаги базасига қарата ҳужумларида 6 нафар саудиялик ҳарбий ҳалок бўлди ва 9 нафари ярадор бўлди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман халқ комитети ва армиясининг артилерияси Арабистониннг Нажрон минтақасида жойлашган ал-Ҳузаро назорат ўтиш пунктида Арабистон армиясининг қўшма амалиёти базасини нишонга олди. Шу билан бирга, Яман халқ комитети ва армиясининг снайперлари ҳам Арабистон армиясининг Яманнинг бегуноҳ халқига қарата ҳужумлари ва жиноятларига жавобан Жайзондаги Тапейи Зубра ва Тапейи Мақоме минтақаларида 4 нафар Саудиялик ҳарбийни йўқ қилишди. 2016 йилнинг декабр ойидан ҳозирга қадар Яманлик снайперларнинг Жайзон, Нажрон, Асийр вилоятларида ва Арабистон жанубида ҳамда ушбу мамлакатнинг Яман билан чегарасидаги минтақаларда олиб борган амалиётларида 50дан ортиқ Саудия арабистони ҳарбийлари ўлдирилди.   

Ёрлиқ