Ҳалаб шимолида бомба қурилмаси ўрнатилган автомобил портлатилди
Ҳалаб шимолий атрофида бомба қурилмаси ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлишди
Ҳалаб шимолий атрофида бомба қурилмаси ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлишди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун шанба куни Туркиянинг чегарасига яқин бўлган Суриянинг Ҳалаб вилоятидаги Эъзоз шаҳрининг марказий Суди қаршисида бомба мосламаси жойлаштирилган автомашинанинг портлатиши натижасида 21 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди. Ушбу минтақа қуролли гуруҳлар назорати остида бўлган. Ушбу портлашда яна бир қанча инсонлар оғир тан жароҳати олишди. Ҳалаб стратегик шаҳрининг озод этилиши билан қуролли гуруҳлар ва террорчилар Туркиянинг чегарасига яқин бўлган жойларда ўрнашиб олишди. Суриядаги бўҳрон 2011 йилдан Арабистон, Америка ва унинг иттифоқчилари ҳимоясидаги террорчи гуруҳларнинг Сурия президенти Башар Асаднинг қонуний давлатини ағдариш учун ҳужумлари билан бошланган эди. Лекин ушбу мақсадлар рўёбга чиқмади.