Ироқ армияси Муселдаги университет биносига етиб борди
Январ 13, 2017 18:18 Asia/Tashkent
Ироқ армияси ва террорчилар ўртасида тўқнашувлар кескинлашган
Ироқ хавфсизлик манбаларининг маълум қилишича, мазкур мамлакат армияси кучлари жума куни эрталаб Мусел университети биносига етиб боришган.
Берилган хабарларга кўра, ушбу университет бинолари ичида Ироқ армияси кучлари билан террорчиларнинг жанглари давом этмоқда.
Ироқ армияси уруш тарғиботи штаби жума куни Мусел шаҳридаги кўплаб бино ва давлат идоралари ИШИД террорчи гуруҳидан озод этилганини эълон қилган.
Мусел шаҳрини ИШИД террорчи гуруҳидан озод этиш амалиёти 2016 йилнинг 17-октябрида бошланган эди.
Ҳозиргача Мусел шарқининг 85 фоизи террорчилардан озод этилган.
Ёрлиқ