Арабистон режими берган авиазарбаларида Яманда 17 киши қурбон бўлди
Январ 17, 2017 19:24 Asia/Tashkent
Яманнинг турли минтақаларига қарата Ол Сауд режими ҳарбий учоқларининг ҳужумлари билан бир вақтда бу режим ҳарбий кемачалари ҳам Яман жануби ғарбидаги Таъиз вилоятини ракеталар билан нишонга олишди.
ПрессТВ тарқатган бугунги хабарига кўра, бу ҳужумларда 10 нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб яна ўнлаб шахслар жароҳат олишган. Ол Сауд режими ҳарбий кучлари томонидан отилган ракеталардан бири Яман ғарбидаги Ҳадида вилоятининг Хуха минтақасига тушган ва унинг оқибатида бир нафар яманлик ҳалок бўлди.
Ол Сауд режими қирувчи самолётларини Саъда вилоятига қарши ҳужумларида ҳам 6 нафар яманлик қурбон бўлди.