Сурия шимолида оддий фуқаролар қурбон бўлишди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i13733-Сурия_шимолида_оддий_фуқаролар_қурбон_бўлишди
Туркиянинг ҳаво ҳужумлари натижасида Сурия шимолида 10 киши ҳалок бўлишди
(last modified 2018-08-22T17:49:23+00:00 )
Январ 27, 2017 18:01 Asia/Tashkent
  • Сурия шимолида оддий фуқаролар қурбон бўлишди

Туркиянинг ҳаво ҳужумлари натижасида Сурия шимолида 10 киши ҳалок бўлишди

Ал-Олам телеканалининг маълум қилишича, Суриядаги ҳуқуқ фаолларидан бири Роми Абдураҳмон пайшанба кечаси Албоб шаҳрининг турли нуқталарига  Туркия армияси томонидан бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида  ҳарбий  бўлмаган ўн фуқаро, жумладан  бир  ёш бола ҳам ҳалок бўлганини баён қилган.

Сурия шимолинниг турли минтақаларига Туркия  армияси томонидан бўлаётган ҳужумлар натижасида ҳозиргача юзлаб оддий  фуқаролар ҳалок ва ярадор бўлишган.

Сурия масъуллари кўп марталаб Туркиядан қўшинларини Сурия шимолидан чиқаришини ва аҳоли яшайдиган минтақаларга ҳужум қилмасликни талаб этишган.