Январ 29, 2017 18:32 Asia/Tashkent
  • Яман ҳарбий масъуллари
    Яман ҳарбий масъуллари

Яман ҳарбий масъуллари бу мамлакат армиясини Нажрон чегара минтақасига уюштирган артиллерия ҳужумларида икки нафар арабистонлик ҳарбийларни йўқ қилинганлиги ҳақида хабар бердилар.

Яманнинг Сабо ахборот агентлиги хабарига кўра, Яман давлат армияси ва халқ орасидан чиққан кўнгилли кучларини Нажрондаги Ассудайс ҳарбий марказини артиллерия билан нишонга олишганида бир нечта арабистонлик ҳарбийлар жароҳатлантирилди.

Яман армияси ва халқ кўнгилли кучлари шунингдек Нажронда жойлашган Ол Сауд  режимининг Лаёлайн ҳарбий лагерини ракета билан нишонга олдилар. Бу ҳужум натижасида мазкур ҳарбий базага етказилган зарарлар борасида хабар тарқатилмаган.

Бундан ташқари Яман армияси  бу мамлакат жанубидаги Албайзо вилоятининг Ридоъ ва Алқурайшия минтақаларида жойлашган Ол Сауд  ёлланмалари марраларини нишонга олдилар ва бу ҳужумда бир гуруҳ террорист йўқ қилинди.

 

Ёрлиқ