Сурия армияси Ҳалаб вилоятида ИШИДга қарши мувафақиятли амалиётлар ўтказди
(last modified Thu, 02 Feb 2017 15:31:33 GMT )
феврал 02, 2017 20:31 Asia/Tashkent
  • Сурия қуролли кучлари
    Сурия қуролли кучлари

Сурия қуролли кучлари ва армияси бош штаби Ҳалаб шимоли шарқида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши мувафаққиятли амалиётлар ўтказилганлиги ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Сурия давлат армияси бош штаби чиқарган баёнотида  бу мамлакат армияси ҳарбий бўлинмалари ўз иттифоқчилари билан Ҳалаб шимоли шарқидаги ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ўтказган амалиётларида  32 та қишлоқ,шаҳарча ва умумий ҳажми 250 километр масоҳатни террористлар ишғолидан озод қилдилар деб эълон этди.

Сурия давлат армияси бош штаби ушбу баёнотида,  сўнгги ғалабаларни  ИШИДга қарши ҳарбий амалиётларни кенгайтириш ва Ҳалабнинг шимол ва шарқ ўртасидаги йўлларни қайта озод этишнигг бошланишидир деб маълум этган.