Ироқнинг Диёла вилояти прокурорларидан бири террор этилди
феврал 13, 2017 18:37 Asia/Tashkent
Ироқ шарқидаги Диёла вилоятининг жиноий делоларни қайта кўриб чиқиш бўйича суд прокурори номаълум шахслар ҳужумида ҳалок бўлди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Ироқ полицияси кеча Диёла вилояти прокурорларидан бири Аҳмад Алкарахий номаълум шахслар томонидан Кагнъон минтақасида отиб ўлдирилганлигини эълон қилди.
Ҳозиргача ҳеч бир гуруҳ ва ё шахс бу жиноят учун масъулиятни зиммага олмаган.