Баҳрайнда мухолифларни ӯлдириш сабабли давлатга қарши эътирозларнинг авж олиши
(last modified Wed, 15 Feb 2017 06:21:00 GMT )
феврал 15, 2017 11:21 Asia/Tashkent

Оли Халифанинг жабр-зулмидан норози минглаб баҳрайнлик яқинда мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан ӯлдирилган уч йигитнинг  жаноза маросимини ӯтказишга ижозат берилмаганига  норозилик сифатида марҳумларнинг жанозасини намойишкорона тарзда ӯтказишди.

Якшанбк куни Ризо ал Ғасри, Маҳмуд Яҳё ва Мустафо Юсуфларнинг жасади тупроққа топширилди. Аммо марҳумлар  оила аъзоларига  бу маросимда қатнашишга ижозат берилмади. Одамлар давлат маъмурларининг бу амалига қарши норозилик билдириб,  шоҳга қарши шиорлар билан чиқишди.

Бундан илгари Баҳрайн уламолари Оли Халифа режимининг бу уч йигит  жасадини жаназасиз тупроққа топшириш ва дафн маросимига оила аъзоларини қӯймаслик ҳақидаги қарорига норозилик сифатида баёния эълон қилиб, унда йигитларнинг жаноза маросимини намойишкорона ӯтказишларини билдириб, халқни бу маросимда қатнашишга даъват этишди.

ххххххххххххххх

Оли халифа режимининг иддао қилишича, Баҳрайн зиндонларидаги сиёсий фаоллардан бӯлган бу уч йигит қайиққа ӯтириб, мамлакатдан қочиб кетаётган чоғи хавфсизлик кучлари томонидан отиб ташланган. Сиёсий фаолларнинг қолган 7 нафари қӯлга олинган. Баҳрайнда сиёсий фаоллар ҳаёти таҳлика ва хавф остидадир. Уларни қӯлга олиш ва муҳокама этиш ишлари кун сайин авж олмоқда. Бу мамлакатда Оли Халифа режимига қарши инқилоб 2011 йилнинг 24 феврал кунидан буён давом этаяпти.

Кейинги ҳафталар давомида бу шафқатсиз режимнинг озодлик ҳаракатларини бостириши қонли тус олмоқда. Уч нафар сиёсий фаол йигитнинг хавфсизлик кучлари томонидан отиб ташланиши ва яна уч нафарнинг махсус уюштирилган бир ҳодиса сабаб қатл қилиниши Оли Халифа режими ӯлим машинасининг сиёсий мухолифатга қарши фаоллашганидан далолат беради.

Оли Халифа режимининг кейинги қилмишлари бу шафқатсиз режимнинг зӯравонлик моҳиятини фош этмоқда. Маълум бӯлишича зӯравонликдан бошқа нарсани билмайдиган бу режим бирор-бир қонун-қоидага риоя қилмайди. Мамлакатнинг бугунги сиёсати қамоқхоналардаги кӯп сонли сиёсий маҳбусларнинг сабр косасини тӯлдирмоқда. Сийсий маҳбуслар сони эса оз эмас, улар аллақачон ӯн минг нафардан ошган. Уларнинг 150 нафари абадий қамоқ жазосига, ӯнлаб нафари ӯлим жазосига  ҳукм қилинган. Сиёсий маҳбуслар орасида 150та бола ҳам бор. Қамоқхоналардаги маҳбусларнинг 200 нафари хавфсизлик кучларининг ғайриинсоний қийноқлари натижасида ногиронга айланишган.

ххххххххххххххххххххххх

Бу шафқатсиз режим зулм-зӯравонлик билан Баҳрайн халқининг озодлик ҳаракатини буғиб ташламоқчи. Аммо Оли Халифа режимининг бу қилмишлари мамлакат халқининг эътирозларини янада кучайтирмоқда.

Баҳрайн халқининг озодлик ҳаракати ҳамон давом этмоқда. Эътирозчилар  кӯча намойишлари ташкил этиш йӯли билан кӯзлаган мақсадларига етиш илинжидалар. Улар сиёсий ислоҳотлар, сӯз эркинлиги, ижтимоий адолат, камситишларга чек қӯйиш ва давлат бошқарувини халқ томонидан сайланган шахсларнинг қӯлига топширишни талаб қилишяпти. Аммо мавжуд режим халқнинг норозиликларига зӯравонлик билан жавоб қайтармоқда. Халқ озодлик ҳаракати йиллиги остонасида давлатнинг уларга нисбатан зӯравонлиги янада ошган. 2017 йилда Баҳрайн халқининг давлатга қарши норозилик ҳаракатларининг авж олиши бу ҳаракатнинг  қатъиятидан далолат беради. Оли Халифа режими эса ӯзининг зӯравонликлари билан халқнинг иродасини синдира олмади.