Ироқ шимолида ИШИД жангарилари барча жабҳаларда мағлубиятга учрамоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i14704-Ироқ_шимолида_ИШИД_жангарилари_барча_жабҳаларда_мағлубиятга_учрамоқда
Нужабо исломий муқовимат кучлари Ироқнинг Салоҳиддин вилояти шимолида ИШИД жангарилари тўпланган маҳални турли ракеталар билан нишонга олишди.
(last modified 2018-08-22T17:49:39+00:00 )
феврал 15, 2017 19:19 Asia/Tashkent
  • Нужабо исломий муқовимат кучлари
    Нужабо исломий муқовимат кучлари

Нужабо исломий муқовимат кучлари Ироқнинг Салоҳиддин вилояти шимолида ИШИД жангарилари тўпланган маҳални турли ракеталар билан нишонга олишди.

Меҳр ахборот агентлиги хабарига кўра, Ҳашад Шаъбо  ҳарбий бўлинмаси  кучлари ҳам Мосел шаҳрининг Тал Абата минтақасига қарши ИШИД террористларининг уюштирган ҳужумларини қайтаришга муваффақ бўлдилар.

 Бу амалиётда бир қанча террорист йўқ қилиниб ИШИД жангариларига тегишли ҳарбий машиналар ҳам нобуд этилди.

Нужабо муқовимат кучлари ҳам  ИШИД террорчилик- такфирий  гуруҳининг маралларини ўнлаб ракеталар билан нишонга олишди.