ЮНИСЕФ жамғармаси Ол Сауд режимини Яманда содир этаётган жиноятларини қоралади
феврал 19, 2017 19:24 Asia/Tashkent
ЮНИСЕФ-БМТнинг болалар жамғармаси Ол Сауд режимини Яманга ҳужум қилиб болаларни оммавий қирғин қилишини кечириб бўлмайдиган жиноятдир деб эълон қилди.
Яманнинг Сабо ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Ямандаги ЮНИСЕФ жамғармаси раиси ўринбосари Грант Берчард чиқарган баёнотида Яманга қарши Саъудия Арабистони режимининг ҳужумларида яманлик болалар ва уларнинг оила- аъзолари қурбон бўлишмоқда. Бу ҳужумлар давомида ҳозиргача 1500 нафар яманлик болалар ўлдирилган ва минглаб нафари ногирон бўлиб қолган деб маълум қилди.
Берчард ўз баёнотида Санъо вилоятидаги Арҳам шаҳрида ўтказилаётган дафн маросимини Ол Сауд режими ҳарбий учоқлари томонидан нишонга олингани катта фожиадир деб айтди.
Ёрлиқ