Сурия шимолида терактлар юз берди
(last modified Tue, 02 Aug 2016 13:48:49 GMT )
август 02, 2016 18:48 Asia/Tashkent
  • ИШИД Сурия террористлари
    ИШИД Сурия террористлари

ИШИД террористлари Манбаж шаҳрида Суриянинг курд демократик партияси кучлари ҳаракатини олдини олиш учун 5 та бомба қўйилган автомашиналарни портлатиб юбордилар

Сурия шимолидаги Ҳалаб вилоятининг Манбаж вилоятида жойлашган ва  Сурия а Туркия ўртасида ИШИД террорчилик гуруҳининг тайёрлов марказларининг энг муҳимларидан ҳисобланади.

Алмаёдин телеканали хабарига кўра,  Сурия давлат армияси ва муқовамат кучлари ҳам  Жайшулфатҳ террорчилик гуруҳи билан тўқнашувларидан кейин  Ҳалаб жанубидаги Алъамора қишлоғининг атроф теварагини террористлар ишғолидан озод этдилар.

Бу тўқнашувлар жараёнида бир гуруҳ террористлар йўқ қилинди.

Ҳалаб шарқида яшайдиган ўнлаб оилалар ҳам Ҳалаб жанубидаги Ашшайх Саъид йўналиши орқали бу минтақани тарк этдилар.