Сионистик режим ҳарбийлари Ғазо секторини ўққа тутди
(last modified Sat, 25 Feb 2017 12:44:10 GMT )
феврал 25, 2017 17:44 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳарбийлари Ғазо секторини ўққа тутди

Байт Ҳонун шаҳрининг шимолий шарқий чегарасида жойлашган Сионистик режим армиясининг танклари жума куни кечқурун Фаластин юртига қарата ўқ узишди

Сионистик режим ҳарбийлари Ғазо секторининг шимолидаги Байт Ҳонун шаҳрини ўққа тутди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, гувоҳларнинг хабар беришича, Байт Ҳонун шаҳрининг шимолий шарқий чегарасида жойлашган Сионистик режим армиясининг танклари жума куни кечқурун Фаластин юртига қарата ўқ узишди. Шунингдек, Сионистик режимнинг Байт Ҳонун шимолида жойлашган танкларининг такета ҳужумлари, Фаластинликларнинг хусусан ёш болаларнинг даҳшатга ва қўрқувга тушишларига сабаб бўлди. Вафо агентлигининг Ғазо секторидан тарқатган хабарига кўра, бир фаластинлик ўспирин ҳам Ғазо секторининг марказидаги ал-Мағозий лагерига яиқн бўлган жойда Исроил ҳарбийлари томонидан отилган ўқ туфайли оғир тан жароҳати олди. Сионистик режим ҳарбийлари деярли ҳар куни Фаластинлик балиқчиларни нишонга олиб уларга ҳужум қилишади ва уларнинг ризқ топиш учун ҳаракатларига тўсқинлик қилишади.   

Ёрлиқ