феврал 27, 2017 17:13 Asia/Tashkent
  • Яман кучлари Саудия арабистони жиноятларига жавоб қайтарди

Саудия арабистони ҳарбийларининг яна бири яманлик снайпер томонидан отиб ўлдирилди ва Арабистоннинг Нажрон ҳамда ушбу мамлакат жанубидаги Жайзон вилоятларидаги позицияси йўқ қилинди

Яман ахборот манбалари, Саудия арабистони ҳарбийларининг яна бири яманлик снайпер томонидан отиб ўлдирилгани ва Арабистоннинг Нажрон ҳамда ушбу мамлакат жанубидаги Жайзон вилоятларидаги позициясининг йўқ қилингани ҳақида хабар беришди. Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман халқ комитети ва армиясининг снайпери бугун душанба куни Арабистон жиноятларига жавобан бир Саудиялик ҳарбийни Арабистон жанубидаги Асийр минтақасида йўқ қилди. Шу билан бир пайтда, Яман халқ комитети ва армиясининг ракета бўлинмаси Саудиянинг Нажрон ва Жайзондаги бир нечта базасини ҳарбий техникалари билан йўқ қилишга муваффақ бўлди. Шунингдек, Яман армиясининг артилерия ва ракета батальонлари Жайзондаги жанубий ал-Байтул Абяз базасини ва Бурж Ибодия ҳамда Судония базасини ва Мадрасатул Хоба базаларида тўпланган Саудия арабистони ёлланмаларини нишонга олди. Шунингдек, Саудия арабистони тажовузкор қирувчи самолётлари Яман шимолидаги ал-Жавф вилоятининг ал-Ғайл туманини 8 маротаба бомбардимон қилди.  

Ёрлиқ