Ироқ кучларининг Моселнинг ғарбий йўналишидаги ҳаракатлари муваффақиятли давом этияпти
(last modified Mon, 27 Feb 2017 13:43:47 GMT )
феврал 27, 2017 18:43 Asia/Tashkent
  • Ироқ кучларининг Моселнинг ғарбий йўналишидаги ҳаракатлари муваффақиятли давом этияпти

Ироқ кучлари Найнаво вилоятини озод этиш амалиёти давомида ушбу шаҳарнинг ғарбий йўналишидаги Мосел шаҳри марказига яқин бўлган айрим минтақаларни, ИШИД террорчилар ишғолидан озод этди

Ироқ кучлари Найнаво вилоятини озод этиш амалиёти давомида ушбу шаҳарнинг ғарбий йўналишидаги Мосел шаҳри марказига яқин бўлган айрим минтақаларни, ИШИД террорчилар ишғолидан озод этди. Ал-Олам телеканали тарқатган хабарга кўра, Ироқ марказий полиция кучлари ва тезкор ҳаракатланувчи кучлар душанба куни Мосел ғарбидаги йўналишда жойлашган Тайрон маҳалласини озод этди ва Ироқ байроғини ушбу маҳалланинг биноларида ўрнатишди. Шу билан бирга, Ироқ марказий полициясининг бешинчи бригадаси ва махсус кучлари Мосел марказидаги Давосе минтақасининг чегарасига етиб келишди. Ироқ армиясининг тўққизинчи зирҳли қўшинининг штаб бошлиғи Абдуллоҳ ал-Воилий ҳам шундай маълум қилдики, Моселнинг ғарбий ҳудудларини қайтариб олиш учун ҳарбий амалиёт бошланиши билан ўтган бир ҳафта мобайнида, ироқликлар 7 минг нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакилларини ушбу ҳудуддан олиб чиқишди ва ушбу шаҳарнинг жанубидаги Ҳамомул Алийл минтақасидаги қочқинлар базасида жойлаштиришди.   

Ёрлиқ