Баҳрайнда шайх Ийсо Қосемнинг суди кейинга қолдирилди
Ол Халифа режими ўзининг сиёсий чоралари оқибатидан қўрқиши ортидан, Баҳрайннинг юқори мартабали руҳонийси Шайх Ийсо Қосемни ноқонуний тарзда суд қилишни кейинга қолдирди
Ол Халифа режими ўзининг сиёсий чоралари оқибатидан қўрқиши ортидан, Баҳрайннинг юқори мартабали руҳонийси Шайх Ийсо Қосемни ноқонуний тарзда суд қилишни кейинга қолдирди. Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ол Халифа режимига қарашли бўлган Суд маҳкамаси бугун душанба куни ўтказилиши белгиланган Шайх Ийсо Қосем судини 14 март кунига қолдирди. Бундан олдин минлаб Баҳрайнликлар якшанба куни кечаси Баҳрайн уламолари даъватига жавобан ва шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилиш нишонаси сифатида Баҳрайннинг турли минтақаларида норозилик намойиши ўтказишган эди. Ол Халифа режими 2016 йилнинг июн ойида Шайх Ийсо Қосемни мамлакат фуқаролигидан маҳрум этган эди. Шайх Ийсо Қосем шу кунга қадар уй қамоғида ушлаб келинмоқда. Баҳрайн жамияти ҳам унинг Манамадаги Ад-Дароз минтақасида жойлашган уйи олдида тўпланиб келишмоқда.