Исроил товарларини эмбарго қилишни хоҳлашмоқда
Канадаликлар Исроилга қарши санциялар жорий этиш тарафдори
"Канада Ўрта Шарқнинг адолати ва тинчлиги учун" халқ ташкилоти ахборот марказининг хабар беришиича, мазкур мамлакатда ўтказилган умумий сўровларнинг натижалари кўрсатмоқдаки, Канада фуқаролари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг сионистик режим томонидан қурилаётган шаҳарчаларга қарши резолюциясини қўллаб-қувватлаш билан биргаликда ушбу режимга қарши санкция жорий этишни маъқуллашмоқда.
Умумий сўровларда иштирок этганларнинг аксарияти сионистик режим томонидан халқаро ҳуқуқлар поймол этилаётганини қоралаб, Исроилга қарши санкциялар жорий этиш бобидаги фаластинликлар талабларини олқишлаган.
Исроилни эмбарго этиш халқаро ҳаракати ўтган охирги йиллар давомида, хусусан. Исроилнинг Ғазо секторига қилган 50 кунлик ҳужумларидан кейин турли мамлакатларда аҳолини Исроилда ишлаб чиқарилган товарларни сотиб олмасликка ундашга эришган. Ушбу фаолиятлар сионистик режим масъулларини хавотирга солган.