Ироқнинг Мосел ғарбидаги амалиётида ироқлик кучлар олға сари боришмоқда
Моселдаги амалиёт Ироқ қуролли кучлари ва армия қўмондонлари штаби томонидан аниқ мақсадлар ва дастурлар асосида амалга оширилмоқда
Ироқ армиясининг қўшма амалиёт қўмондонлиги матбуот котибининг маълум қилишича, хавфсизлик кучлари барча тегишли бўлинмалар иштирокида ҳамма имкониятларни ва техникаларни ишга солиб маҳаллалар ичкарисида ва Мосел ғарбидаги шаҳарчаларда олға сари боришмоқда. Ироқ қўшма амалиёти қўмондонлиги матбуот котиби Яҳё Расул Форс ахборот агентлигининг мухбирлари билан қилган суҳбатида шундай таъкидладики, Моселдаги амалиёт Ироқ қуролли кучлари ва армия қўмондонлари штаби томонидан аниқ мақсадлар ва дастурлар асосида амалга оширилмоқда. Амалиётда қатнашаётган кучлар ушбу уруш тақдирини тайинлашда маҳорат ва қудрат билан тезкорликда ҳаракат қилишмоқда. Ироқ қўшма амалиёти қўмондони матбуот вакилининг таъкидлашича, амалиётнинг боришига эътибор қаратиладиган бўлса, тез орада Моселнинг ғарбий йўналишини озод этиш амалиётининг тугашига гувоҳи бўламиз. Моселнинг ғарбий қисмини озод этиш амалиёти Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодийнинг кўрсатмаси билан 2017 йилнинг феврал ўрталаридан 100 минглаб ироқлик кучларнинг иштироки билан бошланди.