Суриянинг шимолий минтақаларидан минглаб инсонлар ўз уйларини тарк этишмоқда
БМТ минглаб инсонларнинг Сурия шимолий минтақаларини ташлаб чиқиб кетаётганлари ҳақида хабар берди
Бирлашган миллатлар ташкилоти минглаб инсонларнинг Сурия шимолий минтақаларини ташлаб чиқиб кетаётганлари ҳақида хабар берди. Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсонпарварлик ишларини мувофиқлаштирувчи идораси бугун якшанба куни шундай маълум қилдики, Сурия шимолидаги Ҳалаб вилоятининг ал-Боб ва Тодуф шаҳарларининг 66 минг нафар аҳолиси террорчиларнинг ушбу шаҳарларга кириб олиши сабабли қочқин бўлишган. БМТнинг инсонпарварлик ишларини мувофиқлаштирувчи идорасининг баёнотида келишича, ал-Боб шаҳрининг 40 минг нафар аҳолиси ва Тодуф шаҳрининг 26 минг нафар аҳолиси террорчилик ҳужумларидан қўрқиб ўз уйларини ва турар-жойларини тарк этишди.