Баҳрайн уламолари Баҳрайн халқидан Ол Халифа режимига қарши намойиш ўтказишга чорлади
(last modified Wed, 08 Mar 2017 13:34:31 GMT )
март 08, 2017 18:34 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн уламолари Баҳрайн халқидан Ол Халифа режимига қарши намойиш ўтказишга чорлади

Баҳрайн уламолари Баҳрайн халқидан Ол Халифа режимига қарши кенг кўламли намойиш ўтказишларига дават этди

Баҳрайн уламолари қўшма баёнотларида ушбу мамлакат халқидан Уйга қайтмаймиз ва жонимиз чиққунга қадар ҳимоя сингари турли номлар остида норозилик намойишларини Ол Халифа режимига қарши кенг қамровда ўтказишлари исташди. Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Баҳрайн уламолари бугун чоршанба куни ушбу баёнотда Баҳрайн халқидан Ол Халифа режимига қарши кенг кўламли намойиш ўтказишлари учун дават этди. Баҳрайн уламоларининг ушбу баёнотларида келишича, худога таваккал қиладиган мумин миллатдан 9 март кунидан 14 март кунигача Уйга қайтмаймиз ва жон чиққунга қадар мудофаа номлари билан норозилик намойишида иштирок этишларини ҳамда кундузи ва кечалари ҳам иззат ва салобат билан туришлари сўралган. Шунингдек, ушбу баёнотда таъкидланишича, динни, ватанни ҳимоя қилишда иззат ва каромат ҳамда зулм ва душманнинг қаршисида муқовамат қилишда барча одамлар биргаликда ҳаракат қилиши талаб этилади.  

Ёрлиқ