Ол Сауд армияси Яманнинг Таъиз вилоятига авиазарбалар берди
(last modified Sat, 18 Mar 2017 14:31:39 GMT )
март 18, 2017 19:31 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими армиясини Яманнинг Таъиз
    Ол Сауд режими армиясини Яманнинг Таъиз

Ол Сауд режими армиясини Яманнинг Таъиз вилоятидаги минтақалардан бирига берган авиазарбалари оқибатида 4 нафар тинч аҳоли қурбон бўлди.

Алолам телеканали хабарига кўра, бугун Ол Сауд режими қирувчи самолётлари Таъиз вилоятидаги Мақбана шаҳрини бомбардимон этдилар. Бу ваҳшиёна ҳужумларда  4 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Саудия Арабистони режими  шунингдек,  Мақбана шаҳридаги Албараҳ минтақасига ҳаво зарбалар берди.

Кеча ҳам Ол Сауд режими ҳарбий учоқлари Таъиз вилоятининг  Алмахо шаҳри атрофидаги Аззаҳори қишлоғини бомбардимон этгандилар.

Яманнинг ҳарбий кучлари эса Ол Сауд режимининг ваҳшиёна ҳужумларига жавобан,  чегара яқинидаги Нажрон шаҳрининг Атталеа минтақасида Саудия Арабистони армиясига тегишли иккита ҳарбий автомашинани нишонга олдилар.  

 

Ёрлиқ