Саййид Ҳасан Насруллоҳ: БМТ Америка олдида кучсиз ва нотавон
Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибига кўра, БМТнинг ЕСКВА ташкилоти бундан бир неча кун олдин Исроилнинг Фаластинга қарши содир этган жиноятларига изоҳ берилган ҳисоботидан кейин АҚШ Бирлашган миллатлар ташкилотига босим ўтказишни бошлади
Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби ҳазрати Фотимайи Заҳро (с)нинг таваллуд кунлари муносабати билан ўз чиқишида шундай айтдики, Америка Бирлашган миллатлар ташкилотининг молиявий таъминотини тўхтатиш каби таҳдидлар билан ушбу ташкилотни ўзига бўйсиндирди. Ал-Минор телеканали тармоғининг хабар қилишича, Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибига кўра, ЕСКВА ташкилоти бундан бир неча кун олдин Исроилнинг Фаластинга қарши содир этган жиноятларига изоҳ берилган ҳисоботидан кейин АҚШ Бирлашган миллатлар ташкилотига босим ўтказишни бошлади. Бундан кўзланган мақсад эса, ЕСКВА муассасасининг ҳисоботини қайтариб олиш бўлган.
БМТ ҳам ушбу ишдан кейин ўзининг ожиз эканлигини исботлаб берди. Шунингдек, Саййид Ҳасан Насруллоҳ БМТ бош котибининг Арабистоннинг Ямандаги жиноятлари бўйича орқага чекинганига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу ташкилот Америка олдида бош эккан бўлиб, ҳақиқатни ҳимоя қилишга кучсизлик қилади. У араб лигаси ва исломий ташкилотлардан ушбу ҳисоботнинг Бирлашган миллатлар ташкилотида қайд этилишини талаб қилишларини истади.