Ўтган йилдаги Фаластин ва Суриядаги ўзгаришлар
(last modified Sat, 25 Mar 2017 06:59:04 GMT )
март 25, 2017 11:59 Asia/Tashkent

Ўтган йилдаги Фаластин ва Суриядаги ўзгаришлар

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Ўтган йилдаги Фаластин ва Суриядаги ўзгаришлар"га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Фаластин халқи ўтган йилда, уруш оловини ёқадиган Сионистик режим ва унинг хомийларининг фитналарига ва инсониятга қарши кенг кўламли ҳужумларига учради. Фаластиннинг Соф номли эрксевар ташкилотига қарашли бўлган Абдуллоҳ ал-Ҳуроний марказининг маълум қилишча, ўтган йилда 150 нафар фаластинлик Сионистлар томонидан шаҳид қилинди. Уларнинг орасида 34 нафар гўдак ҳам бор бўлган. Ушбу марказ ўзининг йиллик ҳисоботида шундай ёздики, Қуддусни ишғол этган режимнинг ўтган йилда Фаластин миллатининг ҳаққига зулм ва тажовуз қилганининг энг ошкораси, ишғол этилган Қуддусда ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларидаги турли минтақаларида 1023 та ҳар хил муассасалар ва уйларни бузиш, шаҳарлик сионистлар учун 27 минг 335 та уйларни қуриш учун рухсат берилиши, 6 минг 970 нафар фаластинликларни жумладан 1240 нафар ёш болаларни ва аёлларни қамоққа олиш бўлди. Сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши жиноятларининг шиддатли тус олиши, айниқса ушбу режимнинг Қуддус интифозасини бостиришдаги жиноятлари ўтган йилда Фаластинликлар учун энг қонли йиллардан бири бўлганлиги қайд этилди. Сионистик режим Фаластин халқини таслим бўлишлари учун олиб бораётган сиёсатларини, Американинг ҳимояси билан Ғазо секторини қамалга олиш ҳаракатларини давом эттирмоқда. Сионистик режим бундан ўн йил олдин Ғазо секторининг қамалини кучайтирган эди.

    Сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши жиноятлари жаҳон халқларининг қалбини яралади. Ушбу мавзу жаҳон халқларининг ушбу ишғолгар режимга қарши эътирозларини янада кучайтирди. Натижада эса, ўтган йилда Сионистик режимни яккалатиб қўйишга қаратилган ҳаракатлар янада кенгайиб кетди. Жаҳон халқлари турли йўллар билан Сионистларга қарши норозилик намойишларини ўтказиш каби, Сионистик режимга қарши санкцияларни жорий этиш, қўршовда қолган минтақалар ва Ғазо сектори аҳолисига ёрдам бериш ҳаракатлари ушбу сионистик режимдан нафратланиш ҳолатларини янада кучайтирди. Бу эса, ўтган йилни жаҳон майдонида Фаластин халқини ҳимоя қилишга қаратилган кенг қамровли ҳимояларга диққат этиборни Фаластин халқи билан якдиллик йили сифатида номланишига жалб этди. Ушбу ёндашувнинг авж олиш нуқтасини Теҳронда Фаластин интифозасини ҳимоя қилиш бўйича ўтказилган халқаро конференцияда ҳам кўриш мумкин эди. Эрон ислом жумҳурияти Ўрта Шарқни қамраб олувчи одилона сулҳнинг ўрнатилишини ва Фаластин юртини ишғол этиш ҳаракатларини тугатиш билан амалга ошишига ишонади.

    Ўтган йилда Сурия юрти ҳам кўплаб оғир шароитларни бошдан кечирди. Террорчилар ўзларининг хомийларининг ҳимояси билан Суриянинг турли минтақаларида ўзларининг ғайри инсоний қилмишларини ва фожеали ҳаракатларини давом эттиришди. Шубҳасизки, турли оммавий ахборот воситалари томонидан Суриялик қочқинларнинг хусусан гўдакларнинг Европанинг турли мамлакатларида сарсон бўлган ёки европа соҳилларида уларнинг жасадлари топилганлиги ҳақидаги кўрсатувлари ҳам, ўтган йилдаги энг аянчли ва мудҳиш кўрсатувлари бўлди. Ушбу мавзу эса террорчиларнинг Сурия халқига қарши олиб борган шафқатсиз жиноятларини намоён этади. Шунга қарамай, ўтган йилда Суриядаги уруш жараёнининг муҳим жиҳатларидан бири бу, Ҳалабни озод этиш билан бошланди. Шубҳасизки, Ҳалаб террорчиларнинг ушбу мамлакатда Дамашқ ва Ҳумсдаги мағлубиятларидан кейинги охирги умидлари эди. Ушбу шаҳарнинг бутунлай озод қилиниши Суриядаги жанг йўналишини ўзгартириб юборди. Ҳалабда террорчиларнинг мағлубиятга учрашлари, Сурия халқ кучлари ва армиясининг охирги ойларда террорчилар устидан муваффақиятлари учун бурилиш нуқтаси ҳисобланади. Террорчилар мағлубиятларининг янги даври Суриянинг бошқа минтақаларида жумладан Тедмерда ҳам ўз аксини топди. Шу боис, террорчиларнинг Ҳалабдаги мағлубиятларини уларнинг Суриядаги жинояткорона фаолиятларининг якунланиб боришидан далолат қилади.

     Террорчиларнинг Ҳалабдаги мағлубияти минтақавий ютуқлар бўлиб, қатъиятли ва муқовамат кучларининг руҳиятини янада оширишга туртки берди. Ўрта Шарқда террорчиларнинг кучсизланиши ушбу минтақада жумладан Ироқда Мосел шаҳрининг озод этилиши учун кўпроқ кучларни жалб этишдаги саъй-ҳаракатлар учун ва Ливаннинг террорчилар ишғолидаги янада кўпроқ минтақаларнинг озод этилиши учун замин яратилди. 2016 йилнинг апрел ойида Сурия ҳарбийлари ва мухолифатдагилар ўртасидаги музоракаларнинг охирги босқичи Женевада икки ҳафталик муддат билан ўтказилди. Айни пайтда Остона музокараси ҳам Женева музокараси сингари ўтказилиши кўзда тутилмоқда ва Сурияда сиёсий жараённи ҳимоя қилиш аҳамиятини ҳамда уни бошқаришни назарда тутади. Умуман олганда, шуни айтиш жоизки, сўнги ойларда Суриядаги бўҳронли вазиятнинг камайишига доир мулоҳазалар ҳақидаги ижобий кўрсаткичлар, халқаро жамият миқёсида намоён бўлмоқда. Сурия ҳарбийлари ва давлатга қарши чиққан гуруҳлар ўртасида сиёсий музокаралар жараёнида суҳбатлар ўтказиш учун шароит яратилиши, Сурия бўҳронини бартараф этиш учун олдинга қадам ташлаш сингари талқин қилинади.                     

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ