март 25, 2017 18:58 Asia/Tashkent
  • Мосел ғарбидаги Талаъфар минтақасида
    Мосел ғарбидаги Талаъфар минтақасида

Мосел ғарбидаги Талаъфар минтақасида Ироқ давлат армияси ўтказган амалиётлари чоғида бир қанча террорист ҳалок бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра,   Ироқ давлат армияси  Талаъфар марказидаги  ИШИД террористлари тўпланган маконни нишонга олишди ва ушбу амалиёт оқибатида 37 нафар террорист йўқ қилинди.

Ироқнинг қўшма ҳарбий кучлари ҳам  ИШИД террорчилик гуруҳининг аксар етакчиларини нобуд қилишга муваффақ бўлишди. Ушбу амалиёт жараёнида Ироқ армияси  террористларнинг қурол- яроқ омборлари ва портловчи моддарлар тайёрлайдиган махсус жойлари ҳамда, қўмондонлик марказларини аниқлаб террористларга тегишли барча қурол яроқларни ғанимат олдилар.

Найнаво вилоятини озод этиш амалиётлари қўмондони генерал Амир Ёруллоҳ ҳам  терроризмга қарши Ироқ ҳарбий бўлинмалари  Алаъруба ва Алёбасот номли иккита маҳаллани террористлардан тозалаб,  Мосел ғарбидаги Алматоҳен ва Алобор минтақаларига яқинлашдилар деб айтди.

 

Ёрлиқ