апрел 12, 2017 17:31 Asia/Tashkent
  • Арабистон армияси Яман халқ комитети ва армияси томонидан бомбардимон қилинди
    Арабистон армияси Яман халқ комитети ва армияси томонидан бомбардимон қилинди

Яманнинг зирҳли қуролларга қарши ракетаси Тавол шарқидаги ал-Хожара номли назорат ўтиш пункитида Арабистон армиясининг Бродли русумли танкини нишонга урган

Арабистон жанубий ҳудудида жойлашган Жайзон вилоятидаги Саудия арабистони армиясининг артилерияси Яман армияси ва халқ комитетининг ракета нишонига учради. Яман ал-Мусайра тармоғи тарқатган хабарга кўра, Яман халқ комитети ва армияси чоршанба куни ушбу мамлакатнинг шимолидаги Саъда вилоятининг бомбардимон қилинишига қаратилган ҳаракатларга жавобан, Арабистоннинг Жайзон вилоятида жойлашган армия бўлинмасини бомбардимон қилди. Ушбу хабарга биноан, Яманнинг зирҳли қуролларга қарши ракетаси Тавол шарқидаги ал-Хожара номли назорат ўтиш пункитида Арабистон армиясининг Бродли русумли танкини нишонга урган. Шунингдек, Яман халқ комитети ва армияси бугун эрта тонгда Қоҳир-2 русумли баллистик ракетани Саудия арабистони тажовузкор кучларининг мамлакат ғарбидаги ал-Мехо минтақасидаги позициясига қарата отди. Ушбу амалиётда ҳам ўнлаб саудиялик ёлланмалар ҳалок бўлди. 

Ёрлиқ