Россия қирувчи учоқлари Суриядаги ИШИД марраларини нишонга олишди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i1708-Россия_қирувчи_учоқлари_Суриядаги_ИШИД_марраларини_нишонга_олишди
Россия қирувчи самолётлари Сурия шимолидаги ИШИД террористлари марказлари ва марраларини бомбардимон этдилар.
(last modified 2018-08-22T17:47:07+00:00 )
август 04, 2016 18:15 Asia/Tashkent
  • Россия қирувчи самолётлари Сурия ИШИД Ҳалаб
    Россия қирувчи самолётлари Сурия ИШИД Ҳалаб

Россия қирувчи самолётлари Сурия шимолидаги ИШИД террористлари марказлари ва марраларини бомбардимон этдилар.

Алмаёдин ахборот телеканали хабарига кўра, Россия қирувчи учоқлари  Туркия чегарасидан Суриянинг Ҳалаб вилоятига ўтган ИШИД террорчилик гуруҳига тегишли қурол -яроқ ортилган  машиналарнинг иккита карвонини нишонга олиб буткул йўқ қилдилар.

Суриядан бошқа хабар шуки, Ҳалаб шаҳрига қарши террористларнинг миномёт билан ҳужумларида 9 киши қурбон бўлиб, 20 нафар жароҳат олишди.

Суриянинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари ҳам  Ҳалабдаги Алқадима шаҳрига қарши террористларнинг химиявий қурол билан ҳужумлари натижасида 5 нафарни ҳалок бўлгани ва 15 нафарни жароҳатланганлиги ҳақида хабар тарқатдилар.