Москвада Россия, Сурия ва Эроннинг учтомонлама йиғилиши ўтказилди
(last modified Sat, 15 Apr 2017 06:40:24 GMT )
апрел 15, 2017 11:40 Asia/Tashkent

Кеча Россия пойтахти Москва шаҳрида Россия, Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирларининг учтомонлама йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу йиғилиш Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим иштирокида Сурия бўҳронига ечим топиш мақсадида ўтказилди.

Йиғилиш ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. Айтиш керакки  бу йиғилиш 2016 чи йилдан бери Сурия бўҳрони муҳокама этилган иккинчи учтомонлама йиғилиш ҳисобланади.

 Сурияда юз берган сўнгги ўзгаришлар, хусусан Идлиб вилоятидаги Хон Шейхун минтақасига уюштирилган кимиёвий ҳужум ҳамда АҚШни ушбу кимиёвий ҳужуни баҳона қилиб Суриянинг Алъашийрот авиабазасини ракета билан нишонга олинганига эътибор бериб, Москвада ўтказилган ушбу учтомонлама йиғилишнинг катт аҳамиятга эга бўлганини пайқаш қийин эмас.

 Дамашқ давлатига нисбаттан босимларни кучайтирилгалиги ортидан, Сурия давлатига қарши Ғарб давлатларининг бундай душманона ва ғаразли сиёсатлари қаршисида муштарак позиция тутиш мақсадида маслаҳатлашувлар ҳамда Суриянинг сўнгги вазиятини кўриб чиқиш масаласи  Москва йиғилишида қатнушувчи мамлакатлар масъуллари томонидан таҳлил этилган муҳим мавзуларидан эди.

Суриянинг Хон Шейхон минтақасига қарши 4 апрель куни амалга оширилган кимиёвий ҳужумларни ўрганиб чиқиш учун нейтрал ва мустақил ҳақиқатчи гуруҳни ташкил этиши масаласи ҳам бу йиғилишда муҳокама қилинди. Бунга қўшимча  мазкур музокараларда  Сурия бўҳронига ечим топиш мақсадида бу мамлакатга ёрдам кўрсатиш учун лозим чора- тадбирларни кўриб чиқиш ва сиёсий ютуқларни таҳлил қилиш мавзулари ҳам иш дастурида жой олганди.

Эрон, Россия ва Сурия ташқи ишлар вазирлари Москвада бўлиб ўтган учтомонлама йиғилиши сўнггида ўтказган қўшма матбуот анжуманда Сурия бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этилиши, терроризмга қарши курашни кучайтириш ҳамда сурияликларга ёрдам кўрсатишни таъкидладилар.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,кеча Москва шаҳридаги Россия Ташқи ишлар вазирлиги Сурия бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этиш мақсадида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Сурия ташқи ишлар вазири Валид Алмуаллим иштирокидаги учтомонлама йиғилиш ўтказилди.

Эрон ташқи шилар вазири бу йиғилишдан кейин  россиялик ва суриялик касбдошблари билан ўтказган қўшма матбуот конференцмяда  Эрон халқи ҳам бир неча марта зарар кўрган кимиёвий қуроллар, бугунги кунда Сурияга халқига қарши фойдаланилмоқда. Бугунги кунда терроризм нафақат Сурия ҳудудларида балки Санкт- Петербург ва Германия каби дунёнинг турли минтақаларида ҳам бегуноҳ  инсонларни қурбон бўлишига сабаб бўлмоқда деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек  АҚШ ҳамда  Сурия давлатига қарши бўлган бошқа мамлакатларни огоҳлантирпиб жумладан деди:  ўзбошимчалик ва биртомонлама ҳатти -ҳаракатлар ўтган йиллар ичида минтақа учун кўп зарар-зиёнлар келтирган.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам уч мамлакат  Сурия бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этиш масаласида мувофиқ ва ҳамжиҳат бўлганини таъкидлади.

У шунингдек Сурия ҳудудларига қарши АҚШ берилган ракета  зарбаларини тажовуз деб баҳолаб,  Хон Шейхунда юз берган ҳодисалар борасида ЭНПИТИ ташкилотининг  ҳақиқатчи бир гуруҳи томонидан ўрганишлар олиб борилишини истаймиз деб изоҳлади.

Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим ҳам АҚШ армиясини Сурияга берган рекета ҳужумларини кескин  қоралаб,  Дамашқ давлати бу борада ҳақиқатчи бир гуруҳ томонидан ўрганишлар ўтказилишига розидир деб  айтди. 

Айни ҳолда  Суриянинг сўнгги вазияти ҳамда Москва давлати томонидан Ғарб давлатларининг Сурия давлатига қарши резолюцияси лойиҳасини вето қилингани ортидан  БМТ хавфизлик кенгашида келиб чиққан муаммолар туфайли, келгуси кунларда Дамашқ давлатига нисбатан  мислсиз сиёсий босимларга шоҳид бўлишимизнинг эҳтимоли ҳам мавжуд.

Ўз навъида Хон Шейхун минтақасига уюштирилган кимиёвий ҳужумни тасдиқлаган кимиёвий қуролдан фойдаланишни тақиқлаш бўйича  Халқаро ташкилотнинг позициясига эътибор бериб, айрим давлатларни ушбу мавзудан Сурия давлатига қарши ричаг сифатида фойдаланишини имкони бор.

Бу эса шу ҳолдадирки, Сурия давлати Хон Шейхунда юз берган ҳодиса юзасидан мустақил бир ҳақиқатчи гуруҳни ташкил ва бу хусусда ўрганишлар ўтказилишини таъкидламоқда.

Сурия президенти сўзлаган нутқида, Эдлеб вилоятидаги Хон Шейхун минтақасига уюштирилган химиявий ҳужумлар сохта ҳужум эди деб қўшимча қилди.

 Сурия президенти Башор Асад Франция ахборот агентлигига берган интервьюсида  Ғарб даватлари хусусан АҚШ давлати террористларни ҳамматомонлам қўллаб қувватлашмоқда. Бинобарин улар  Хон Шейхун минтақаисга сохта бир ҳужумни уюштирилиши билан Сурияга қарши АҚШ ҳаво ҳужумлари учун баҳоналар излаб топишга уриндилар деб айтди.

Башор Асад шунингдек  Сурия давлатини химиявий қуролга эга эмаслигига ишора қилар экан,  Дамашқ давлати нейтрал бир томонни Хон Шейхунга уюштирилган ҳужумларни ўрганиб чиқишига розидир деб изоҳлади.

Сурия президенти ўз сўзларида  Сурияга қарши АҚШ ҳаво ҳужумлари Дамашқ армияси потенсиали ва қудратига заррачадек таъсир етказа олмади деб таъкидлади.

Шундай бир вазиятда Россия давлати ҳам  Ғарб давлатлари Хон Шейхун минтақасида юз берган ҳужум сабаблари ва  ҳақиқатларини яширишга уринмоқда деб таъкидлаган. Энг қизиғи шундадирки, кимиёвий қуролларни ишлаб чиқарилишини тақиқлаш бўйича Халқаро ташкилотининг  эълонига биноан, Сурия давлати барча кимиёвий қуролларни нобуд этган.

Москвада ўтказилган ушбу учтомонлама йиғилиш мақсадларидан бошқа бири Остонада бу мавзу борасида янги йиғилиш ва учрашувларни ўтказиш учун лозим заминларни тайёрлаш эканлиги айтилади.

Ёрлиқ