Башор Асад террористларни таг -тубидан йўқ қилишни таъкидлади
(last modified Sun, 23 Apr 2017 13:37:03 GMT )
апрел 23, 2017 18:37 Asia/Tashkent
  • Башор Асад
    Башор Асад

Сурия президенти бу мамлакат ҳудудларида ҳатто бир террорист боқи қолганигача терроризмга қарши курашни давом эттиришини маълум қилди.

Суриянинг Соно ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Башор Асад  бу мамлакатнинг БААС партияси Марказий қўмитаси йиғилишида деди:  Сурия мамлакатининг бирлиги, ваҳдати ва мустақиллигини нишонга олган Ғарб давлатларининг барча сенария ва мақсадлари қаршисида тура олишни давом эттирамиз.  Сурия давлатининг душманлари Дамашқ давлатига қраши барча абзаллар ва йўллардан фойдаланишмоқда. Бу абзаларнинг энг ёрқин мисоли  уларни ваҳоббий  терроризмни ҳимоя қилишларидир .

У ўз сўзларида  Ғарб давлатлари Сурия ички ишларида дахолат қилиши билан терроризмни қўллаб қувватлашмоқда. Ғарб ва АҚШ давлатларининг дахолатлари фақат террористларни қўллаб қувватлашга қаратилган деб қайд этди.

Башор Асад  АҚШ армиясининг  Хон Шейхонга уюштирилган кимиёвий ҳужумни баҳона қилиб Суриянинг Ашшаъирот авиабазасини нишонга олганига  ишора қилар экан,  бу ҳужум Сурияда террористларни мағлуб бўлишгани ортидан амалга оширилди деб изоҳлади.