май 04, 2017 16:59 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими
    Ол Сауд режими

Ол Сауд режими ўтган 24 соат ичида Яманнинг 3 вилоятига 26 марта авиазарбалар берди.

Бу ҳужумларда ўнлаб яманлик бегуноҳ инсонлар жабрлангани айтилади.

 Яманнинг маҳаллий ва ҳарбий манбаларига таяниб Форс ахборот агентлигининг хабар беришича,  Ол Сауд режими армияси ўтган 24 соат давомида  Яманнинг Таъиз, Саъда ва Ҳажжа вилоятларини бомбардимон этди.

Мазкур хабарга биноан, Ол Сауд армияси ҳарбий учоқлари  17 марта Таъиз вилоятининг "Холид" базаси,  Саъда вилоятидаги Аззоҳир шаҳрининг Алмалоҳит бозорини 3 маротаба бомбардимон этдилар. Бу ҳужумлар оқибатида  бир қанча бегуноҳ яманликлар қурбон бўлди.

Бундан ташқари Саудия Арабистони қирувчи самолётлари Ҳажжа вилтоятидаги Ҳирз, Мийди ва Абас шаҳарларига 4 марта ҳужум уюштирдилар.

   

Ёрлиқ